Тожикистонда 2024 йилнинг биринчи уч чорагида автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин нархи ўртача 2,9 фоизга ошган. Бу ҳақда мамлакат Статистика агентлиги хабар берди.
Октябрь ойида идора бензин нархининг 0,4 фоизга пасайганини қайд этди.
Республикада бензиннинг ўртача нархи тахминан 11 сомони - бу 1 доллар ва 3 центга тенг.
Глобал Petrol Prices маълумотларига кўра, жорий йилнинг 18 ноябрь ҳолатига кўра, Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида бензиннинг ўртача нархлари қуйидагича бўлган:
Туркманистонда - 43 цент;
Қозоғистонда - 49 цент;
Қирғизистонда - 85 цент;
Ўзбекистонда - 99 цент.
Global Petrol Prices экспертларининг таъкидлашича, одатда бой мамлакатларда ёқилғи нархининг юқори даражаси кузатилади, камбағал мамлакатлар ва нефть қазиб олувчи ҳамда экспорт қилувчи давлатларда эса нархлар одатда пастроқ бўлади. Бироқ, битта истисно мавжуд - Америка Қўшма Штатлари, юқори иқтисодий ривожланиш даражасига қарамай, бензин нархи нисбатан паст.
Мутахассислар ёқилғи нархига солиқ ва субсидиялар ҳам таъсир кўрсатаётганини таъкидламоқда.