Тошкент ҳокимияти ходимлар учун янги йил корпоративларига маблағ ажратадими?

O‘zbekiston

Шаҳар маъмурияти «Взгляд.uz»га маълум қилишича, ҳокимият кенг кўламли янги йил корпоративини ўтказишни режалаштирмаяпти. Агар у ўтказилса, барча харажатлар ходимлар ҳисобидан қопланиши таъкидланди.

Тошкент ҳокимиятида янги йил корпоративи ўтказиш режалаштирилмаган. Аммо у ўтказилса, барча харажатлар ходимлар ҳисобидан қопланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати «Взгляд.uz»га хабар берди.

Таъкидлаш жоизки, давлат хизматчиларига совға беришда қатъий чекловлар мавжуд. Улар лавозимни суиистеъмол қилишнинг олдини олишга қаратилган. Қонунга кўра, амалдорларга совғалар қабул қилиш тақиқланган.

Белгиланган қоидаларга мос келмайдиган совғаларни қабул қилиш коррупцияга қарши қонунчиликни бузиш ҳисобланади.

«Маъмурий давлат хизматчиларига мукофотлар йил якунидаги фаолиятини баҳолаш натижаларига кўра бир ойлик иш ҳақи миқдорида тўланади», — дейилади ҳокимият хабарида.

Ҳокимият раҳбарияти ва ходимларига байрам тадбирларини ўз маблағлари ҳисобидан ўтказиш тақиқланмаслиги маълум қилинди. Бюджетда бундай тадбирларни ўтказиш учун маблағ кўзда тутилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил декабрь ойида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов давлат органларига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан янги йил корпоративларини ўтказишни тақиқлаган эди.

Mavzuga oid materiallar