
Эверестда йўқолган альпинист Эндрю Ирвинга тегишли бўлиши мумкин бўлган қолдиқлар топилди
National Geographic тадқиқотчилари Рунгбук музлигида Ирвин исми ёзилган ботинкани топишди. Бу топилма 1924 йилда альпинистларнинг ҳалокати жумбоғини ойдинлаштириши мумкин. Ирвиннинг қариндошлари топилган қолдиқларни текшириш ва идентификация қилиш учун ДНК беришга рози бўлишди.