МБ бир кишига тўғри келадиган банк карталари сонини чекламоқчи
Марказий банк битта паспортга очиш мумкин бўлган карталар сонига лимит жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ҳозирги вақтда мамлакатда банк карталари сони қонуний тартибга солинмаган, бу эса фуқаролар юзлаб карталарни очиши, улардан фирибгарлар фойдаланиши мумкин бўлган ҳолатларга олиб келмоқда.