
Нима учун баъзи йирик брендлар Ўзбекистонни тарк этмоқда: Carrefour мисолида кўриб чиқамиз
Ўзбекистон бозорини тарк этаркан, Carrefour дўконлар тармоғи диққат билан ўрганишга арзийдиган сабоқ ва сабабларни қолдирди. Компаниянинг чиқиб кетиш қарори турли омиллар билан изоҳланиши мумкин, мақсадли аудиторияни етарлича ўрганмасликдан тортиб, дўконлар форматининг мамлакат миллий хусусиятларига мос келмаслигигача.