McDonald’s Ўзбекистонда очилмайди: Компания товар белгисининг амал қилиш муддатини узайтириш учун аризалар топширди
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда McDonald’s тармоғи очилиши кутилаётгани ҳақида маълумот тарқалди. Бунинг сабаби Reach Impex компаниясининг савдо белгисига иккита ариза топширгани эди. Бироқ McDonald’s корпорацияси 90 йилларда рўйхатдан ўтган лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтиришга қарор қилди.