Немис авиакомпанияси яҳудийларни камситишда айбланиб, 4 миллион доллар жаримага тортилди
АҚШда Lufthansa авиакомпанияси рекорд даражадаги жаримага тортилди. Нью-Йоркдан Франкфурт орқали Будапештга парвоз пайтида 60 га яқин йўловчи экипаж кўрсатмаларини эътиборсиз қолдирган. Франкфуртдаги иккинчи рейсга яҳудийларга ўхшаб кийинган 128 кишини, гарчи улар таниш бўлмасалар ҳам, бир гуруҳ деб ҳисоблаб, бортга киритмадилар.