«Наманган сув таъминоти» тендерларида 846 млн сўмлик ҳуқуқбузарликлар аниқланди
Рақобатни ривожлантириш қўмитаси томонидан «Наманган сув таъминоти»га нисбатан маъмурий баённома тузилиб, судга берилган. Идора томонидан 846,1 миллион сўмлик 36 та тендер лотларида қоидабузарликлар аниқланган.