«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси биноси 100 млрд сўмдан ошди: харидор ҳақида нималар маълум?
14 октябрь куни E-auksion платформасида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг Тошкент шаҳридаги офис биносини сотиш бўйича аукцион бўлиб ўтди. Савдолар атиги 13 дақиқа давом этди ва битта ягона ставкадан сўнг якунланди. Савдолар ғолиби бошланғич нархдан 5% юқори нарх таклиф қилган Pozitive Leader Partner компанияси бўлди.