АҚШ бир ярим йиллик танаффусдан кейин яна Россия нефтини сотиб олмоқда

АҚШ танаффусдан кейин Россиядан нефть импортини қайта тиклади. Тақиқ уруш бошланиши сабабли 2022 йил март ойида жорий қилинганди.

АҚШ бир ярим йиллик танаффусдан кейин яна Россия нефтини сотиб олмоқда
ria.ru

Таҳлилчилар маълумотларига кўра, ўтган йилнинг ноябрь ойида мамлакат Россиядан жами 760 минг долларга қарийб 10 минг баррель нефть сотиб олган бўлса, бир ой аввал АҚШ Россиядан 36,8 минг баррелга яқин нефть сотиб олгани маълум қилинган эди. Умумий қиймат 2,7 миллион долларни ташкил этган.

2022 йил март ойида уруш бошланиши муносабати билан АҚШ Россия ёнилғисини импорт қилишни тақиқлади. Мамлакат ўша йилнинг апрель ойида Россия нефтининг сўнгги партиясини сотиб олди.

Ўша йилнинг декабрь ойи бошида Г7 мамлакатлари денгиз орқали ташиладиган Россия нефтига нархларнинг юқори чегарасини жорий қилди. Ўшандан бери Россиядан хом ашё нархининг рухсат этилган максимал даражаси ўзгармади ва 60 долларда қолди, аммо кейинчалик бу ғоядан воз кечилди.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш