АҚШ Фаластинни яратиш бўйича аниқ чораларни қўллаб-қувватлайди — Блинкен

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен тан олинмаган Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашувда Қўшма Штатлар Фаластин давлатини яратиш чораларини қўллаб-қувватлашини айтди.

АҚШ Фаластинни яратиш бўйича аниқ чораларни қўллаб-қувватлайди — Блинкен

АҚШ Фаластин давлатини яратиш чораларини қўллаб-қувватлайди. France-Presse (AFP) хабар беришича, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен бу ҳақда Рамаллоҳда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашувда айтиб ўтди.

Блинкен АҚШ Фаластин давлатини яратиш бўйича аниқ чораларни қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлаган. The Washington Post газетасига кўра, АҚШ Давлат котиби Яқин Шарқ бўйлаб сафари доирасида Вашингтоннинг Фаластин миллий маъмуриятининг «янгиланган» версияси Ғарбий соҳилни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги режасини илгари сурмоқда. АҚШ режаси Фаластин давлатини яратиш имкониятини ўз ичига олади, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху бунга йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда.

АҚШ давлат котиби Ғарбий соҳилда беқарорлик кучайганини қайд этди ва АҚШнинг экстремистик зўравонликка қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини муҳокама қилди. Шу билан бирга, америкалик дипломат Исроил томонидан йиғиладиган солиқ тушумларидан Фаластин б юджетига тушумлар Фаластин маъмурияти томонидан «олдин тузилган келишувларга мувофиқ» олиниши кераклиги ҳақидаги АҚШ позициясини билдирди.

Аввалроқ АФП агентлиги Блинкен 10 январь куни Баҳрайнга ташриф буюриши ҳақида хабар берганди. АҚШ давлат котиби 4-11 январь кунлари Яқин Шарқ ва қўшни давлатлар бўйлаб хизмат сафарида. У аллақачон Греция, Исроил, Иордания, БАА, Саудия Арабистони ва Туркияга ташриф буюрган.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш