Тошкентда бирданига 6 ҳоким ишдан олиниши мумкин

Президент Тошкент шаҳридаги ерларни аукционга чиқармаган туман ҳокимлари фаолиятини танқид қилди.

Тошкентда бирданига 6 ҳоким ишдан олиниши мумкин

Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар берди.

Йиғилишда таъкидланишича, Ўзбекистонда бюджет тушуми учун энг катта захира ерларни тадбиркорларга аукцион орқали сотишдан иборат.

Ўтган йили бундан 1 триллион сўм тушум бўлди, 12 мингта янги лойиҳалар қўшилди. Лекин жойлардаги сусткашлик боис, ўтган йили 3 триллион сўм қўшимча тушум бой берилди, — дейилади хабарда.

Тошкент шаҳрининг Бектемир, Миробод, Олмазор, Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой туманлари ҳокимлари йил давомида аукционга умуман ер чиқармаган. Бош вазирга уларнинг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилди.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш