Транспорт вазирига огоҳлантириш берилди

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорга олиб чиқиш билан боғлиқ масалалар лозим даражада бажарилмагани учун транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга огоҳлантириш берди.

Транспорт вазирига огоҳлантириш берилди

Давлат раҳбари айрим мамлакатларда юк ташишда қўшимча йиғимлар мавжуд, ҳайдовчилар учун виза режими мураккаб, автотранспорт учун вазн талабларини мувофиқлаштириш якунига етказилмаган, портларда экспорт товарларини сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган терминаллар йўқлигини таъкидлади.

Инвестиция вазирлигига логистикадаги муаммоларни ечиш, минтақавий ва йирик халқаро лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича бир қатор топшириқлар берилди.

Айрим элчи ва савдо маслаҳатчилари янги бозорларни топиш, уларга маҳсулотларимизни олиб кириш ҳақида умуман бош қотирмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Аслида маҳсулотларимизга ҳамкор топиш, экспорт тўсиқларини юмшатиш элчилар ва маслаҳатчиларнинг савдо йўналишидаги энг асосий вазифаси эмасми! — деди президент.

Шу муносабат билан барча элчи ва савдо маслаҳатчилари учун алоҳида самарадорлик кўрсаткичлари белгиланиши, ишини эплай олмаган ва КПИни бажармаганлари интизомий жазога тортилиши белгиланди.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш