Тошкентда яшовчи фуқаро «Макаров» тўппончасини 10 минг долларга сотмоқчи бўлди

Самарқандда «Макаров» русумли тўппончани патронлари билан бирга 10 минг долларга сотмоқчи бўлган Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро ушланди. Шунингдек, тинтув пайтида унинг ёнидан антиқа «Монте-Кристо» тўппончаси ҳам топилган.

Тошкентда яшовчи фуқаро «Макаров» тўппончасини 10 минг долларга сотмоқчи бўлди
Кадр из видео / XAVFSIZLIK

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тошкент шаҳрида яшовчи, муқаддам Жиноят кодексининг 251-1 (Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) ва 246-моддалари (Контрабанда) билан судланган 46 ёшли фуқаро харидорга 1 дона «Макаров» тўппончаси ва унинг 96 дона ўқ-дорисини 10 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек, унинг уйида ўтказилган тинтув ҳаракатлари давомида, фойдаланишга яроқли деб топилган, калибри 5,6 мм бўлган эски русумдаги «Монте-Кристо» тўппончаси, турли хил гильзалар, ов милтиғи қисмлари, ўткир тиғли жисмлар ҳамда бошқа ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш