Ҳиндистондаги кинофестивалда ўзбекча мультфильм намойиш этилади

Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида бўлиб ўтадиган 10-Халқаро болалар фильмлари фестивалида «Хасис баққол» номли ўзбек мультфильми намойиш этилади.

Ҳиндистондаги кинофестивалда ўзбекча мультфильм намойиш этилади

Анимацион фильм Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига асосан Астир студияси томонидан яратилган. Мультфильм Алишер Навоийнинг «Қуш тили» достони асосида яратилган.

Мультфильм қаҳрамонлари образлари шарқона миниатюра санъати, хусусан, рассом Камолиддин Беҳзод асарлари асосида яратилган.

Эслатиб ўтамиз, «Очкўз баққол» мультфильмининг премьераси 2022 йилда Алишер Навоий таваллудига бағишланган тадбирлар доирасида бўлиб ўтган эди.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш