Маъмурий ислоҳотлар концепциясида «Келгусида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ҳокимлар фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини таъминлашга қаратилган ҳокимларни сайлаш тартибини жорий этиш» белгиланганди.
Бу вазифани амалга ошириш муддати 2017 йил 1 ноябрга қадар этиб белгиланган. Бажаришга масъуллар: Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Мониторинг институти, Давлат бошқарув академияси ва ҳокимликлар.
Кўриб турганимиздек Маъмурий ислоҳотлар концепциясидаги кўплаб вазифалар амалга оширилмади. Бироқ бу концепция ҳамон кучда ва бекор қилинмаган, — деб ёзади Кушербаев.
Собиқ депутат шу ўринда иккита савол билан юзланган:
- Агар бажарилмайдиган бўлса, нима учун бу каби вазифалар Маъмурий концепциясига киритилганди?
- Маъмурий ислоҳотлар концепциясининг барбод бўлаётгани учун кимдир жавоб берадими йўқми?