Қашқадарёдаги мактаблардан бирида ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда информатика дарсида ўқитувчи ўқувчини калтаклагани ҳақида маълумот тарқалган эди. Жабрланувчига бош мия чайқалиши ташхиси қўйилгани учун ўқитувчига нисбатан жиноий иш очилган.

Қашқадарёдаги мактаблардан бирида ўқитувчи ўқувчини калтаклади
Открытые источники

Воқеа Китоб туманидаги 55-умумтаълим мактабида содир бўлган.

Маълум қилинишича, информатика ўқитувчиси мактаб ўқувчиларидан бирини бутун синф олдида ҳақорат қилган.

Жабрланувчи ўз синфдошини ҳимоя қилишга уриниб, ўқитувчига бу иши нотўғри эканини айтди, бунга жавобан ўқитувчи уни ҳам ҳақорат қилиб, сўнгра юзига бир неча марта урган.

Ўқувчининг танасида бош мия чайқалиши, бошнинг юқори тепа юмшоқ тўқималарининг лат ейиши, бурун соҳаси юмшоқ тўқималаринг лат ейиши кўринишидаги тан жароҳатлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш