Япония Ўзбекистонда чорвачилик учун $200 млн ажратади

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) Ўзбекистонда чорвачиликни қўллаб-қувватлаш учун $200 млн ажратади.

Япония Ўзбекистонда чорвачилик учун $200 млн ажратади
Иллюстративное

Қайд этилишича, ушбу маблағлар чорвачилик билан шуғулланувчи фермерлар ва чарм-тери саноати вакилларига имтиёзли кредитлар ажратишга йўналтирилади. Ассоциация JICAʼнинг ушбу маблағлари ўзбек маҳсулотлари экспортини кўпайтириш ва республика ҳудудларида аҳоли бандлигини оширишга хизмат қилишини таъкидлайди.

2023 йилда Ўзбекистонда чорвачилик соҳасида умумий қиймати 7,4 триллион сўмлик 2,2 мингта лойиҳа амалга оширилди. Хорижий сармоя эвазига мамлакатимизда 560 дан ортиқ ихтисослаштирилган корхона ишга туширилди.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш