4 март куни ижтимоий тармоқларда бошланғич синф ўқитувчиси биринчи синф ўқувчиларини чизғич билан калтаклагани акс этган видео тарқалди.
Бош прокуратура матбуот хизмати воқеа Пахтакор туманидаги 9-умумтаълим мактабида содир бўлганини маълум қилди.
Бошланғич синф раҳбари С.С. имтиҳонда қониқарсиз баҳо олган болаларни кенгашга олиб чиққан. Видеода у ўқувчиларнинг қўлларига ура бошлаганини, кейин калтакланган болалардан бири тўсатдан ҳушини йўқотиб, полга йиқилганини кўриш мумкин.
Ҳозирда ички ишлар органлари ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Тергов ҳаракатлари Жиззах вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Жиззахда ўқитувчи 1-синф ўқувчиларини ёмон баҳо олгани учун калтаклади
Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги 9-мактаб ўқитувчиси имтиҳондан «қониқарсиз» баҳо олган 1-синф ўқувчиларини калтаклаган. Калтакланган болалардан бири ҳушини йўқотиб, полга йиқилган. Бош прокуратуранинг хабар беришича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.