Яшнободдаги автотураргоҳда ноқонуний ўрнатилган электр ёнилғи қуйиш шохобчаси топилди
Тошкентда автотураргоҳлардан бирида ноқонуний электр ёнилғи қуйиш шохобчаси аниқланди. Қурилма турар-жой мажмуаларидан бирини электр энергияси билан таъминловчи компания томонидан ўрнатилган.
«Ўзэнергоинспекция» томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида Яшнобод туманида жойлашган кўп қаватли тураржой мажмуасини электр энергияси билан таъминловчи «А.Б.» МЧЖ электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Хусусан, ушбу МЧЖ тасарруфидаги электр қурилмаларни электр ҳисоблагичсиз тўғридан-тўғри тармоққа уланганлиги маълум бўлди. Шунингдек, мажмуа ҳудудидаги автотураргоҳда ҳужжатларсиз электромобилларни зарядлаш қурилмаси ўрнатиш ҳолати ҳам аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик ҳолатлари бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра давлат манфаатларига 1 млрд 352 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти ва пойтахтнинг ўзида ҳам бир неча ўн миллиард сўмлик газни ўғирлаган ёқилғи қуйиш шохобчалари аниқланганди.
Добавьте Vzglyad.uz в предпочтительные источники Google. Это бесплатно и занимает 5 секунд, а для нас — лучшая поддержка и мотивация работать ещё лучше.