6 март куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган Next савдо маркази полда сичқончанинг юргани акс этган видео тарқалди.
Санитария-эпидемиология қўмитаси матбуот хизмати мутахассислар томонидан воқеа жойида текширув ўтказилиб, тегишли чоралар кўрилгани ҳақида хабар берди.
«Савдо маркази ва ресторан раҳбари билан профилактик суҳбат ўтказилди. Кеча иш вақти тугаганидан кейин умумий овқатланиш шохобчасида якуний дератизация (кемирувчиларни йўқ қилиш) ўтказилди», — дейилади хабарда.

Санэпидкомитет
Санитария-эпидемиология қўмитаси тадбиркорларга вақти-вақти билан ўз ҳудудларида дезинфекция ишларини олиб бориши кераклигини эслатди.