Марғилон шаҳар ИИБ 29-сонли мактабда ўқувчининг бошини ёрилиши иши юзасидан терговни ўз назоратига олди, деб хабар берди бошқарма матбуот хизмати.
Эндиликда 5-синф ўқувчисининг жароҳати оғирлигини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Аввалроқ 24 ёшли инглиз тили ўқитувчиси боланинг рухсатисиз ҳожатхонага киргани учун унга телефон улоқтириб, бошини ёргани ҳақида ёзган эдик.