5 март куни «Тошкент метрополитени» ДУК хизматидан 903 мингдан ортиқ йўловчи фойдаланди, деб хабар қилди унитар корхона матбуот хизмати.

Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 3 баробар, 2016 йилга нисбатан 6 баробар кўп йўловчиларга хизмат кўрсатганини билдиради.