Tramp Grenlandiya ustidan nazorat o‘rnatish uchun kuch ishlatish ehtimolini istisno qilmayapti

Янги ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистондаги барча мактабларда 9-синфдан бошлаб ҳарбий-ватанпарварлик синфлари очилади. Бунгача бундай синфлар республика бўйича фақат 56 та мактабда ташкил этилган.
Муборак Рамазон ойи кириб келгани муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фуқароларни байрам билан табриклаб, ўз тилакларини йўллади.
11 март куни Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида жойлашган «King House МЧЖ» қурилиш майдонида ишчи 14-қаватдан қулаб тушди ва воқеа жойида ҳалок бўлди.
Фарғона шаҳрида тўхташ қоидаларини бузган фуқаро ЙПХ ходими томонидан тўхтатилди. Эркак ўзига нисбатан тузилган баённомадан норози бўлиб, бақириб, сўкишни бошлаган, шундан сўнг у ходимнинг қўлидан рациани тортиб олиб, қочиб кетган. Ҳуқуқбузар қўлга олинди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Руслан Абдуллаев ва Лазизбек Муллажонов 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланма олди.
12 март куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 7-9° илиқ, кундузи 9-11° илиқ бўлади.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков тармоқларда номақбул хатти-ҳаракатларга йўл қўйган санъат вакилларини жавобгарликка тортиш ҳақидаги саволга жавоб берди. Унинг таъкидлашича, «назорат тамойили демократик нормаларга тўғри келмайди».
Тошкент шаҳар экология бошқармаси Қорақамиш каналининг ифлосланиш ҳолатини ўрганди. Аниқланишича, бу суюқ шпаклёвка бўлган. Шу билан бирга, шлакни ташлаб кетган фуқарога нисбатан баённома тузилиб, 10 БҲМ (3,4 млн сўм) миқдорида жарима белгиланди.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида эр-хотин «Тропикамид» препаратини 5 минг долларга сотмоқчи бўлди, жиноят содир этган шахслар ашёвий далил билан ушланди.
Марказий банк 12 мартдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
7 март куни Agrobank реклама роликлари бўйича ўтказилган тендер натижаларини эълон қилди. Танлов қиймати 1,3 млрд сўмни ташкил этди. Учта компания иштирок этган танловда иккитаси бир-бирига боғлиқ ва умумий ходимлари бор эди. Ҳеч кимга алоқаси бўлмаган учинчи компания чиқариб ташланди. Аксилкор вазиятни текширмоқда.
Қуанишбай Азербаев Қорақалпоғистон бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазири лавозимини эгаллади.
11 март куни Хоразм вилоятида кучли ёғингарчилик туфайли бешта туман аҳолиси электр энергиясиз қолди. Жами 12,5 минг истеъмолчи, шунингдек, кичик саноат корхоналари электрдан узилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги рўзадорларга Рамазон ойида ЖССТнинг овқатланиш бўйича тавсияларини эслатди.
ОАВда Путинга яқинга бўлган россиялик миллиардер Геннадий Тимченко Ўзбекистондаги энг йирик газ омбори «Газли» раҳбари лавозимини эгаллагани ҳақида маълумот тарқалди. Компания Gazli Gas Storage ҳеч қачон санкциялар остидаги шахсларга тегишли бўлмаганини айтди.
Ўзбекистонда жорий ҳафтада беқарор об-ҳаво кузатилади. Ҳафта ўртасида барча ҳудудларда ёмғир ёғади.
Индонезияда бортида 153 киши бўлган самолёт парвози вақтида икки учувчи ухлаб қолди. Улар қарийб 30 дақиқа давомида жавоб бермаган, бу эса мамлакатнинг тунги парвозлар режимини қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда.
Швейцариянинг RSI телерадиокомпаниясига берган интервьюсида Россия ва Украинани «вазият ёмонлашмасдан олдин музокара қилишга» чақирган Рим папаси Франциск танқид остига олинди.
Ижтимоий тармоқларда эркакнинг йўл четидаги итнинг ёнига яширинча бориб, яқинлашиб келаётган машина олдида уни қўрқитгани акс этган видео тарқалди. Жонивор ҳаракатланаётган автомобиль ғилдираклари остига тушиб қолган.
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида хай-тек услубида қурилган масжид реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди. Ҳокимликнинг маълум қилишича, бино бир вақтнинг ўзида 4,5 минг нафар намозхонни қабул қилиши мумкин.
Лос-Анджелесда 96-«Оскар» мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди, Кристофер Ноланнинг «Оппенгеймер» триллери йилнинг энг яхши фильми деб топилди.
Ўзбекистон 2023 йилда дунё аҳолисининг руҳий ҳолати бўйича рейтингнинг энг қуйи поғонасида эди. Тадқиқот MHQ коэффициенти ёрдамида ўтказилди. У 47 та параметрни ўз ичига олади ва респондентнинг унинг ички ҳолати кундалик ҳаётга қандай таъсир қилишини тушунишини акс эттиради.
Ветеринария шифокорлари, тадқиқотчилар ва экспертлар Франция президентига мактуб йўллаб, мамлакатни озиқ-овқат сифатида истеъмол қиладиган қурбақа популяциясини йўқ қилишда айблади.
11 март куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 6-8° илиқ, кундузи 17-19° илиқ бўлади.
2024 йил январь ойида маст ҳолатда Nexia-3 ҳайдовчиси қарама-қарши чизиққа чиқиб кетиб, скутер билан тўқнашиб кетган, оқибатда унинг ҳайдовчиси вафот этган. Унга 3 йил муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятидаги мактаблардан бирининг директори икки ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Туман ички ишлар ва таълим бўлимлари вазиятни ўрганмоқда.
Нью-Йоркда полиция ўз хотинига пичоқ билан ҳужум қилган Ўзбекистон фуқаросини отиб ўлдирди. Қариндошларининг айтишича, эркак бир неча ҳафтадан бери руҳий касалликдан азият чеккан.
Таиландда слаломда эшкак эшиш бўйича ўтказилган чемпионатни ўзбекистонлик спортчилар саккизта медаль билан якунлади.
Муқаддас Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан жорий йилнинг 10 март кунидан бошлаб ҳар куни соат 19:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси шом «Таровиҳ» намози вақтларини эълон қилди.