Sovuq va yog‘ingarchilik — 16-dekabrdagi ob-havo sharhi
Андижон шаҳридаги 4-мактаб ўқувчиси Гёттинген шаҳрида немис тили бўйича ўтказилган Бутунжаҳон олимпиадасида биринчи ўринни эгаллади. Бангладешлик Маҳек Хон ва Шимолий македониялик Ана Котевска иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган.
1 августдан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилади. Давлат рақамлари тасодифий тартибда берилади, айрим ер участкалари аукционга қўйилади, талабалар турар-жойига жойлаштириш учун аризалар онлайн қабул қилинади.
Ўзбекистон байроғи билан бирга чўққига кўтарилган альпинистлар ушбу воқеани президент Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд кунига бағишлади.
Xiaomi бош директори Лэй Цзюнь янги SU7 Ultra спорт электрокар моделининг чиқарилиш санасини эълон қилди. Автомобиль 0 дан 100 км/соат тезликка 1,97 сонияда эришади. Цзюннинг таъкидлашича, ушбу моделнинг нархи «бироз юқорироқ бўлади, аммо сотиб олиш мумкин».
Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани пасайтирди. Регулятор кутилаётган инфляция траекторияси ва проинфляция рискларини камайтиришни ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилди.
Мирзо Улуғбек туман суди Телеграм каналлардан биридаги пост остида ҳақоратомуз изоҳ ёзган фуқарога нисбатан ҳукм чиқарди. Эркак ўз миссиясини якунлаётган Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси ҳақида салбий фикр билдирган.
Ўзбекистонда 2022-2023 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида жиноят натижасида тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар сони 1831 тани ташкил этган. Прокурорлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича судларга маънавий зарарни ундириш бўйича 3,8 млрд сўмлик 74 та даъво аризаси киритилган.
Шавкат Мирзиёев аввалроқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратиш тўғрисидаги қарорни имзолаганди. 10 августдан мунтазам равишда мукаммал ва жорий таъмирлашга тушган кўп квартирали уйлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун мослаштирилади.
25 июль куни Тошкент шаҳридаги туманлардан бирида 67 та турар-жой биноси вақтинча газсиз қолади. Таъмирлаш ишлари соат 18:00 гача давом этади.
Хорижда қамоқ жазосини ўтаётган Ўзбекистон фуқароларига Ўзбекистондаги ахлоқ тузатиш муассасаларидан бирида «муддатини ўташга» рухсат берилиши мумкин. Жиноят-процессуал кодексига киритилаётган ўзгартиришлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди.
Халқаро олимпия қўмитаси Халқаро бокс ассоциациясини (IBA) тан олинган ташкилотлар рўйхатидан чиқариб ташлади. Федерацияни россиялик Умар Кремлев бошқаради.
25 июль куни Ўзбекистонда жуда иссиқ ҳаво кутилмоқда. Кундузи ҳаво 41° гача исийди.
Хонадоннинг бозор қийматини аниқлаш мулк эгаси учун муҳим ҳисобланади. Тўғри нарх қўйилгач, молиявий йўқотишларнинг олдини олиш учун ўртача сотиш нархи белгиланади. Ушбу мақолада биз нима учун квартиранинг бозор қийматини билиш кераклигини ва унинг нархига нима таъсир қилишини кўриб чиқамиз.
2023 йилда Россияга чет элдан жами 560,4 минг киши келган. Муҳожирларнинг умумий сонининг 4 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади.
2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 7 мингдан ортиқ ажрим қайд этилган. Бу ажрашиш учун берилган умумий аризаларнинг 30% дан ортиғини ташкил этади.
2024 йилнинг олти ойида меҳнат инспекторлари томонидан корхоналарда 20 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Шунингдек, 101 та ўлим ҳолати қайд этилган.
23 июль куни Чилонзор туман суди Notcoin криптовалютаси билан савдо қилган фуқарога нисбатан ҳукм чиқарди. Айбланувчига 10 сутка қамоқ жазоси тайинланиб, мобил телефони мусодара қилинган.
2020–2022 йиллар давомида жами 9690 та ов йўлланмалари фойдаланилганидан сўнг қайтарилмаган. 2023 йилда республика бўйича 997 та ов ва балиқ овлаш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланиб, улар юзасидан 995 нафар жисмоний шахсга нисбатан 1,7 млрд сўм миқдорида жарима белгиланди.
Эфиопиянинг Гезе-Гофа ҳудудидаги кўчкилар қурбонлари сони 229 нафарга етди. Якшанба куни кечқурун ва душанба куни эрталаб кўчкилар пасайди.
Россияда мигрантлар билан боғлиқ янги қонун лойиҳаси қабул қилинди. Унда ҳаракатни чеклаш, назорат қилинадиган шахслар реестрига киритиш, жамоат ва диний фаолиятда иштирок этишни тақиқлаш, никоҳни текшириш, шунингдек, ҳақиқий эмас ҳужжатлар билан чегарадан ўтиш назарда тутилмоқда.
Самарқанд шаҳридаги бинони реконструкция қилиш ишлари жараёнида дарахтлар нобуд бўлди. Бу иш «Самарқанд махсус сув дренаж» корхонаси ходимлари томонидан амалга оширилган.
Сенат қўмитасида «Космик фазо, шу жумладан Ойни ва бошқа самовий жисмларни тадқиқ қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича давлатларнинг фаолияти принциплари тўғрисидаги шартномага (Лондон, Москва ва Вашингтон, 1967 йил 27 январь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди.
2025 йилдан бошлаб анъанавий тарзда бир қатор волейбол мусобақалари ўтказилади. Наманганда Олимпия мактаби волейбол спорти бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига айлантирилмоқда.
Сурхондарё вилоятида дори воситаларини ноқонуний сотиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.
24 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 67 ёшга тўлди.
Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари бошқармаси ходимлари «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт ва бута кўчатлари ҳолатини ўрганди.
1 апрелдан буён Ўзбекистон Қозоғистонга Сирдарё орқали 3,9 млрд кубометр сув етказиб берди. Суғориш даври якунига қадар Ўзбекистон Қозоғистонга яна 1 млрд кубометрга яқин сув жўнатиши кутилмоқда.
Ҳиндистон делегацияси «Док-1 Макс» иши бўйича суд жараёнининг боришини кузатиш учун Тошкентга келади. Деҳли делегацияси 29–30 июль кунлари ишбилармонлик тадбирини ўтказишни режалаштирмоқда, вакиллар журналистлар билан учрашув ўтказмайди.
Бир неча кун ичида Ҳиндистон ғарбидаги Гужарат штатида 50 киши Чандипура вирусини юқтириб олди. Шу билан бирга, 16 киши ҳалок бўлди. Штат соғлиқни сақлаш вазири Рашикеш Пателнинг айтишича, касаллик чивин ва кана орқали тарқалади.
Давактив «ТошуйжойЛИТИ» ва «ЎзИнжиниринг» компанияларининг давлат акцияларини сотиб олиш учун аризалар қабули бошланганини эълон қилди. Ариза берувчи компаниялар Европа Иттифоқи, АҚШ ва йирик халқаро тараққиёт банкларининг санкцияларига дуч келмаган бўлиши керак.