Toshkentda FIFA`ning mintaqaviy ofisi
Ўзбекистон ва Россия Тошкентда Халқаро педагогик тадқиқотлар маркази очади. Ҳамкорлар таълимни ривожлантириш бўйича услубий ва амалий ёндашувларни алмашиш учун олимлар ва экспертлардан иборат қўшма жамоаларни яратади.
Жорий йилнинг 1 октябрига қадар Туризм қўмитаси янги миллий туризм брендини яратиш бўйича танлов ўтказади. Шунингдек, 2024-2025 йилларда 10 миллиондан ортиқ аудиторияга эга Ўзбекистонга 50 нафаргача хорижий журналист, блогер, влогер ва инфлюенсерларни жалб қилиш режалаштирилган.
Ўзбекистонда барча транспорт турлари учун чипталарни харид қилиш учун ягона онлайн платформа яратилмоқда. Президент тизимни 2024 йил декабрига қадар жорий этиш бўйича топшириқ берди.
Тадбиркорлар томонидан мамлакатга олиб кирилаётган туристик автобус ва микроавтобуслар божхона тўловларидан озод этилди. 2025 йил 1 январдан эса уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга фаолият юритувчи туроператорлар халқаро сайёҳлик ярмарка ва кўргазмаларида павильон ижараси учун 50 фоизлик чегирмага эга бўлади.
Статистика агентлиги Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўйича маълумотларни мамлакатлар кесимида тақдим этди. Ташқи савдо айланмасида Хитой ва Россия катта фарқ билан етакчилик қилмоқда.
ЙҲХХнинг янги бошлиғи Шерзод Ибрагимов ашаддий ҳуқуқбузарларга қарши муросасиз курашишга ваъда берди. Унга кўра, хавфсизлик «пиёда – жамоат транспорти – велотранспорт – автотранспорт» устуворлиги асосида таъминланади.
Тошкент туманларидан бири қисман иссиқ сувсиз қолади. Мутахассислар фавқулодда таъмирлаш ишларини олиб боради.
24 июль куни Тошкент шаҳрида навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади. Пойтахтдаги давлат идоралари раҳбарлари ва ходимларига автомобиллардан воз кечиб, жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия этилади.
Ўзбекистонда дастлабки олти ойда 1,6 мингдан ортиқ одам ЙТҲ содир этганликда айбланиб, улардан 551 нафари қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Ўзбекистонда 23 июль куни ҳаво иссиқ бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати 39° гача исийди. Фақатгина республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.
Ўзбекистонлик санъаткор, «Ялла» гуруҳи солисти Фаррух Зокиров Озарбайжон халқ артисти унвонига сазовор бўлди. Бу ҳақдаги фармонни мамлакат президенти Илҳом Алиев имзолади.
2024–2025 ўқув йили учун лицейларга кириш имтиҳонлари кунлари белгиланди. Тест синовлари ўтказиладиган сана ва жойни my.edu.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали билиб олиш мумкин.
Июль ойи бошида ижтимоий тармоқларда маданият вазири пойтахтдаги кийим дўконларидан бирининг рекламасида суратга тушгани акс этган видео тарқалганди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан текширув ўтказилиб, дўкон томонидан «Реклама тўғрисида»ги қонун талаблари бузилгани аниқланди.
Адлия вазирлигининг эслатишича, кам таъминланган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга якка тартибдаги уй-жой сотиб олиш ёки қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидиялар ажратилади.
2024 йилнинг январь-июнь ойларида Афғонистонда 292 нафар тинч аҳоли миналардан жароҳат олди, улардан 256 нафари болалар бўлган. 2024 йилда маблағ танқислиги миналардан тозалаш ва қурбонларга ёрдам дастурларини хавф остига қўйиши мумкин.
Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев аввалроқ тўлов квитанциясини талаб қилгани учун сотувчи томонидан калтакланган бола билан учрашди. Қўмита бошлиғи унга ва ота-онасига ўз миннатдорчилигини билдириб, болакайни «Янги Ўзбекистоннинг янги авлоди» намунаси деб атади.
Ўзбекистонда шу ҳафтада ёғингарчиликсиз иссиқ об-ҳаво кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Жорий йилнинг январь–июнь ойлари давомида 333,3 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилди. Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида углеводород қазиб олиш бўйича белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун 43 та қудуқ қазилди, Ўзбекистон тарихида биринчи марта чуқурлиги 5500-6500 метр бўлган «Қуйи Сургил» конидаги 11-сонли қудуқ ўзлаштирилди.
Бакалавр ва магистрлар тайёрлаш учун давлат гранти тасдиқланди. Бакалаврнинг кундузги бўлимига 34 838 нафар, магистратурага 9 365 нафар талаба қабул қилинади.
Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятидан сотувчи тўловни амалга оширгач, чек сўраган болани калтаклагани видеоси тарқалди. Болалар омбудсмани воқеага муносабат билдирди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари маъмурий иш қўзғатган.
Йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон қарийб 186 давлат билан савдо алоқаларини ўрнатди. Мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси қарийб 32 млрд долларгача ошди, экспорт ва импорт кўрсаткичлари ҳам ошди.
Май ойида Давактив International Hotel Tashkent (собиқ Интерконтиненталь) меҳмонхонасининг давлат улушини сотувга қўйганди. Меҳмонхонани турли мамлакатлардан олти нафар инвестор сотиб олмоқчи. Номзодлар мувофиқлик учун текширилиб, барча аризалар мос деб топилди.
Таълим муассасаларида интернетдан фойдаланувчиларнинг улуши 12,3 фоизни ташкил этди. 2021 йилда бу кўрсаткич 3,6 фоизни ташкил этган.
Статистика агентлиги 2024 йил июль ойи ҳолатига тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.
22 июль куни Ўзбекистонда ҳаво иссиқ, бироз булутли бўлади. Тошкентда кечаси 22–24°, кундузи 36–38° иссиқ бўлади.
АҚШнинг амалдаги президенти Джо Байден президентлик пойгасидан чиқишини эълон қилди. Байденни президентлик пойгасидан воз кечишга чақириқлар сўнгги бир ой ичида кучайди. Бу вақт ичида 81 ёшли Байден Трамп билан баҳсларда муваффақиятсизликка учради ва Владимир Зеленскийни омма олдида «президент Путин» деб атади.
АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп президентликка расман киришишидан олдин ҳам Украинадаги урушни ҳал қилишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Мичигандаги нутқида айтиб ўтди.
2024 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 170 мингдан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилган. Энг кўп Cobalt (72,9 мингдан ортиқ) автомобили ишлаб чиқарилган.
АҚШда ўзбекистонлик шахс ўз оиласининг тўрт аъзосини ўлдирди. 24 ёшли йигит онаси, акасининг хотини ва икки фарзандини пичоқлаб ўлдирган. Гумонланувчи қўлга олинган.
Ижтимоий тармоқларда сотувчининг харид чеки сўрагани учун болани калтаклагани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани матбуот хизмати вазиятга изоҳ берди.