O‘zbekistonda yog‘ingarchiliksiz issiq ob-havo kutilmoqda

12 февраль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 5-7° илиқ, кундузи 12-14° илиқ бўлади.
Ўзбекистонда лицензиялаш талаблари ва шартларини қўпол бузгани учун олтита нодавлат олий таълим муассасасининг лицензияларини бекор қилиш тўғрисида даъво аризалари киритилди.
Тошкентга Мисрдан «С» гепатитига қарши «Sofosbuvir-400mg» препаратининг тўртинчи партияси 6720 дона етказиб берилди.
Сенатнинг 50-ялпи мажлисида «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора‑тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилди.
11 февраль куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган CMC COP14 доирасида қор қоплонини ҳимоя қилиш бўйича Глобал дастурни амалга ошириш жараёни кўриб чиқилди. БМТ байроғини кўтариш маросими ҳам бўлиб ўтди.
Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси Тошкент — Рим йўналиши бўйича мунтазам парвозларни йўлга қўяди. Биринчи рейс 31 мартга белгиланган.
Ўзбекистонда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси ташкил этилади.
Ўзбекистон терма жамоаси вакили Игорь Мялин 10 метрдан сувга сакраш бўйича жаҳон чемпионати финалига чиқди ва Париж-2024 Олимпиада ўйинлари лицензиясини қўлга киритди.
Олимпия ўйинлари чемпиони Акбар Жўраев оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида учта олтин медални қўлга киритди.
Ўзбекистонда бир ой давомида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланаётган 995 нафар истеъмолчи аниқланди.
Мумбайда Bai Sakarbai Dinshaw Petit Hospital for Animals ветеринария клиникасидан «жосуслик»да гумон қилинган каптар қўйиб юборилди. Унинг панжаларига хитойча ёзувлар битилган ҳалқалар боғланган.
Божхона қўмитаси ходимлари озиқ-овқат саноати вакиллари билан очиқ мулоқот сессиясида иштирок этади.
Беларус кариесга қарши вакцина яратишга киришди. Беларус давлат тиббиёт университети ректори, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош стоматологи Сергей Рубниковичнинг айтишича, изланиш январь ойи бошидан бери кимёгарлар ва Миллий фанлар академияси билан биргаликда давом этмоқда.
10 февраль куни ижтимоий тармоқларда ўзбек кино саноатининг айрим вакиллари оператор ва продюсер Жасур Шаметов вафот этгани ҳақида хабар беришди. Ўлим сабаби ҳозирча номаълум.
Қозоғистон давлат бош санитария врачи 2024 йил 8 февралдаги «Ҳаво томчилари орқали юқадиган юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактика чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Марказий Осиё давлатлари ҳали ҳам гидроэнергетикага ўзларининг кам углеродли ривожланишининг асоси сифатида қарайди. Бироқ қайта тикланадиган энергия манбалари ва барқарор ривожланиш бўйича янги эксперт ҳисоботи «яшил энергия» локомотиви сифатидаги ГЭС ҳақидаги афсонани яна бир бор рад этади.
Тошкент ҳокимлиги Янгиҳаёт туманида Minerva City мажмуасини қуришни режалаштирган ҳиндистонлик тадбиркор устидан судда ғолиб чиқди.
Ўзбекистонлик спортчиларнинг самарали юришларидан сўнг Тошкентда ўтказилган қитъа чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси қўлга киритган медаллар сони 11 тага етди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти ва Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт бир олий таълим муассасасига бирлаштирилмоқда. Тўлқин Тешабоев ректор этиб тайинланди.
ДХХ ходимлари ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан биргаликда фуқароларни бир неча давлатлар орқали АҚШга жўнатишни ваъда қилган фирибгарларни қўлга олди. Операция Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида ўтказилди.
Қонун ҳужжатларига тўлов ҳужжатлари нусхаларини тақдим этиш талабини бекор қилувчи ўзгартишлар киритилди.
Акмал Расулов пойтахт экобошқармаси раҳбари этиб тайинланди. У лавозимга тайинлангунга қадар бошқарма бошлиғи ўринбосари вазифасида фаолият олиб борган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази дори воситаларини сотиш билан шуғулланувчи барча ташкилотларга мурожаат қилиб, ҳар бир дори учун лицензияга эга бўлиши кераклиги, акс ҳолда жазо чоралари қўлланилишидан огоҳлантирди.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво сақланиб қолади.
Ўзбекистонда ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг давомати ва ўқишга муносабати Миллий гвардия томонидан назоратга олинди.
Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасида жойлашган бинода қурилиш материаллари ёниб кетди. Тўртта ўт ўчириш ва қутқарув гуруҳи 8 дақиқада оловни назорат остига олган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги февраль ойида 1-синф ўқувчилари учун қўшимча бир ҳафталик таътил берилишини маълум қилди.
9 февраль куни Халқаро футбол ассоциацияси кенгаши кўк карточка жорий этилишини эълон қилади. Қизил ва сариқдан ташқари учинчи карточка ҳам пайдо бўлади. Янги қоида жорий этилишининг биринчи босқичида у юқори даражадаги мусобақаларда қўлланилмайди.
5 февраль куни икки нафар милиция ходими Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги кўп қаватли уйнинг кираверишидан аравачани ўғирлаб кетишди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари «операция»ни эрта тонгда, соат 4:00 да, аҳоли ухлаб ётган вақтда амалга оширган.
Владимир Путиннинг америкалик Такер Карлсон билан суҳбати ақл бовар қилмайдиган миқёсдаги воқеа сифатида эълон қилинди. Унинг тизери миллионлаб марта томоша қилинган ва Карлсон тўлиқ версиясини нашр этган Х иловаси App Store дўконида энг кўп юклаб олинган дастур бўлди.