Tramp Grenlandiya ustidan nazorat o‘rnatish uchun kuch ishlatish ehtimolini istisno qilmayapti

Бокс бўйича Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев тезликни оширгани учун жавобгарликка тортилди. Аввалроқ у президент совға қилган Tahoe автомобилида Тошкент марказидаги кичик кўчада соатига 110 км тезликка чиққанди.
Тошкентнинг Чилонзор туманидаги 188-мактабда ўқитувчи ўқувчига рус тили дарсларини ўзбек тилида олиб бораётгани ҳақида танбеҳ берганидан кейин уни калтаклаган. Болалар омбудсмани вазиятни назоратга олди.
Қорақалпоғистонда «Довуд ота» чегара пости божхона ходимлари автомобилнинг мусиқа устунларида 18 кг дан ортиқ мефедронни олиб ўтмоқчи бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Бектемирдан Чорвоққача бўлган йўл қисмини пулли қилиш режалаштирилган. Туркия компанияси 69 км узунликдаги ушбу йўл участкасини реконструкция қилади.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги камбағал оилалар реестрини тузади. Рўйхат «маҳалла еттилиги»нинг ижтимоий турмуш шароитларини ўрганиш асосида тузилади.
Ўзбекистонда «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури ишга туширилади. Унинг биринчи галдаги мақсади жорий йил охиригача 500 минг, 2025 йилда эса 1 миллион кишини камбағалликдан чиқаришдан иборат.
Qanot Sharq ноябрь ойидан бошлаб Тошкентдан Тель-Авивга парвозларни амалга оширади. Компания ҳафтада бир марта шаҳарлар ўртасида учади.
Париж Олимпиадаси ғолиби Асадхўжа Мўйдинхўжаев Instagram саҳифасида президент совға қилган Tahoe автомобилида соатига 110 км тезликка чиқаётганини кўрсатиб мақтанди. ИИББ ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермади.
Telegram асосчиси Павел Дуров хабар қилишича, мессенжер маъмурияти суднинг «асосли» қарорига биноан фойдаланувчиларнинг IP-манзиллари ва телефон рақамларини беради.
Исроил мудофаа армияси 23 сентябрь куни Ливандаги 300 дан ортиқ «Ҳизбуллоҳ» объектига зарба берганини маълум қилди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги 182 киши ҳалок бўлгани ва 727 дан ортиқ киши яралангани ҳақида хабар берди.
Афғонистоннинг минглаб фуқаролари яқинда очилган Ўзбекистон–Афғонистон чегарасида жойлашган «Термиз» халқаро савдо марказига келмоқда. Блогер Қобил Хидировнинг сўзларига кўра, қўшни давлатдан харидорлар ташрифидан сўнг «Термиз» марказидаги витриналар деярли бўм-бўш қолмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги интернетдан текширилмаган аудио, фото ва видео материалларни юклаб олиш хавфи ҳақида огоҳлантирди. Шунингдек, фойдаланувчилар диний материалларга лайк босиш ҳақида огоҳлантирилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кам таъминланган оилаларга қўшимча 50 минг гектар ер ажратиш бўйича топшириқ берди. Бу ташаббусни у республикада қурилиш соҳасини ривожлантириш бўйича йиғилишда илгари сурди.
Божхона ходимлари Туркманистондан «Хўжадавлат» бекатига келган юк поезди контейнерини текшириш чоғида 700 мингдан ортиқ акциз маркасисиз сигарет қутисини аниқладилар. Тамаки маҳсулотларининг тахминий қиймати 17 миллиард сўмни ташкил этди. Божхоначилар юкни мусодара қилиб, унинг келиб чиқишини текширишга киришди.
Шайхонтоҳур тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб илгари маъмурият раҳбари Ботир Зоҳидовнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Исомиддин Сайритдинов тайинланди. Эслатиб ўтамиз, Зоҳидов 23 сентябрь куни Беҳзод Мусаев ўрнига Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига раҳбарлик қилганди.
Беҳзод Мусаев Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимидан озод этилиб, ҳукумат таркибига ўтадиган Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари этиб тайинланди.
Тошкентда «Россия таълими. Тошкент – 2024» Кўргазмада Россия Федерациясининг 21 минтақасидан 50 та олий таълим муассасаси иштирок этди. Бундан ташқари, Ростов вилояти губернаторининг пойтахтга ташрифи доирасида Россия ва Ўзбекистон университетлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланди.
Тошкент вилояти экологлари вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Қуйи Чирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсининг қўриқланадиган зонасида махсус техникалар ёрдамида қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олинаётганини аниқлади. Табиатга етказилган зарар 183 миллиард сўмдан ошди, жарима майдончасига махсус техникалар жойлаштирилди.
Бухоро вилояти Ромитан туманида ҳоким ёрдамчиси 10 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборди. Ҳайдовчи қоидаларни бузиб, юқори тезликда кетаётган эди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистонда касбларни халқаро сертификатлаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ўзбекистонликларни хорижга чиқишда ўз маҳоратини исботлаш заруратидан халос қилади.
Олмалиқ шаҳрида ўқувчилар фильтрланмаган сувдан оммавий заҳарланиб, ўткир ичак касаллигига шубҳа билан юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. СЭҚ кимёвий таҳлил учун сув, озиқ-овқат ва бошқа материаллардан намуналар олди. Прокуратура ҳолатни ўрганишни бошлади.
Ўзбекистон президенти «Давлат хизмати тўғрисида»ги қонунга қўшимчаларни имзолади. Унга кўра, қариндошларнинг судланганлиги ва у билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатлар фуқароларнинг давлат фуқаролик хизматига кириш ва уни ўташдаги ҳуқуқларини чеклашга асос бўла олмайди.
Ўзбекистонда 23 сентябрь куни ипотека субсидиясини олиш учун аризалар қабули бошланди. Эндиликда қарз олувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадига яқин қариндошларининг даромадини киритиш мумкин. Хизматдан Ягона давлат хизматлари портали орқали бепул фойдаланиш мумкин.
Франциянинг Voltalia компанияси Ўзбекистон ҳудудида қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича қатор йирик лойиҳаларни амалга ошириш ниятида эканини маълум қилди. Компания 3,1 ГВт дан ортиқ ишга туширилган ва қурилаётган энергия объектларини ўз зиммасига олган.
Олтин ўлчов қуймалари ва эсдалик тангалари нархлари янги максимал қийматга етди. Жорий йил бошидан буён қимматбаҳо металл 30% дан кўпроқ қимматлашди.
45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси якунига кўра, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бронза медалини қўлга киритди. Олимпиада олтин медали Ҳиндистон эркаклар терма жамоасига насиб этди.
Жанубий Африка Республикасида (ЖАР) кучли қор ёғиб, Йоханнесбург ва Дурбан шаҳарлари ўртасидаги йўлда ҳаракатни тўхтатди.
Франциянинг Air France авиаташувчиси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Сўнгги йилларда сунъий интеллект (СИ) энг кўп муҳокама қилинадиган мавзулардан бирига айланди. Сунъий интеллект технологияларини ривожлантиришда АҚШ ва Хитой етакчи ўринларни эгаллайди. Ушбу мамлакатлар ҳукуматлари ва компаниялари биринчилардан бўлиб ушбу технологияларнинг имкониятларини англаб етдилар ва уларни ишлаб чиқишга фаол сармоя киритишни бошладилар. Натижада OpenAIʼдан ChatGPT каби машҳур маҳсулотлар пайдо бўлди ва Хитой юзни аниқлаш соҳасида етакчига айланди. Ўзбекистон ҳам сунъий интеллект ишларидан фаол фойдаланмоқда.
Рақобат қўмитаси 12 млрд сўмлик ноқонуний давлат харидларини аниқлади. Мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, белгиланган тартибда суд органларига юборилди.