Мутахассислар: Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи 14 фоизга ошди

O‘zbekiston

Picodi таҳлилчилари 67 та давлатда энг кам иш ҳақи қандай ўзгаргани, нархлари қай тарзда ошгани ва истеъмол саватчасининг энг кам иш ҳақига нисбатини текшириб кўрди.

Ўзбекистон иш ҳақининг ўсиши бўйича рейтингда 16-ўринни эгаллади: «соф» энг кам иш ҳақи 922 950 сўмгача ошди, яъни 14,1% га кўтарилди.

Тадқиқотга кўра, Ўзбекистонда истеъмол саватчаси нархи 2024 йил бошида 887 минг сўмни ташкил қилади. Шундай қилиб, Ўзбекистонда энг кам иш ҳақининг ошиши нархлар ўсишидан баландроқ, дейилади тадқиқотда.
Тадқиқотда биз аниқ ставкани, яъни ходимларнинг қўлларида оладиган пулни кўриб чиқамиз. Биз ушбу таққослашни адолатли деб ҳисоблаймиз, чунки ялпи ва «соф» иш ҳақи ўртасидаги фарқ мамлакатга қараб 0% ёки 30% дан кўпроқ бўлиши мумкин (Россияда 13%), — дейилади нашр хабаридада.

Тадқиқотдаги аксарият мамлакатларда (67 тадан 58 таси) энг кам иш ҳақи 2023 йил январь ойидан бошлаб ўзгарган.

Франция (3,4%), Германия (2,8%) ва Таиланд (2,4%) ишчиларининг иш ҳақи бироз ошди. Озарбайжон, Арманистон, Вьетнам ва Испания каби мамлакатларда эса ҳукумат энг кам иш ҳақини музлатиб қўйган ёки уни ошириш бўйича ҳали қарор қабул қилмаган.

Биз Аргентина (138%) ва Туркияда (100%) энг кам иш ҳақининг энг юқори ўсишини қайд этдик, бунга ушбу мамлакатлардаги юқори инфляция сабаб бўлган.

Тадқиқот учун шартли истеъмол саватчаси тузилди, унга қуйидагилар киради: нон, сут, тухум, гуруч, пишлоқ, гўшт, сабзавотлар ва мевалар. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу маҳсулотлар катталар учун минимал озиқ моддалар талабларини қондиради.

Mavzuga oid materiallar