Бешта хусусий олийгоҳдан лицензиялар олиб қўйилди: талабалар кўчада қолмайди

O‘zbekiston

Ўзбекистонда лицензиялаш талаблари ва шартларини қўпол бузгани учун олтита нодавлат олий таълим муассасасининг лицензияларини бекор қилиш тўғрисида даъво аризалари киритилди.

Қайд этилишича, улардан беш нафарининг лицензияси аллақачон бекор қилинган, олтинчи университет бўйича суд жараёни давом этмоқда.

Бугунги кунга қадар суд жараёнлари якунланиб, лицензияси бекор қилинган барча олий таълим муассасалари — Valley Innovative University, Урганч шаҳридаги Бинари университетининг барча талабалари тегишли тартибда бошқа олий таълим муассасаларига ўтказилди, дейилади хабарда.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳозирда лицензияси бекор қилинган бошқа хусусий олий ўқув юртларидан талабалар кўчирилаётганини таъкидлади.

«Вазирлик лицензияси бекор қилинган олий таълим ташкилотларининг бирон-бир талабаси кўчада қолмаслигини маълум қилади. Барча талабаларнинг аризасига асосан ўқиши белгиланган тартибда бошқа олийгоҳларга кўчирилиши таъминланади», — дейилади хабарда.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.