Унга кўра, асосий мақсад суғориш мавсуми бошлангунга қадар сув йўқотадиган каналларни бетонлашдан иборат. Бироқ Қашқадарё вилоятидаги 9 та каналда бетонлаш ишларининг атиги 34 фоизи бажарилган. Сирдарёдаги 3 та канални бетонлаш ишлари 10 фоизга ҳам бажарилмаган.

Президент барча кучларни сафарбар этиш бўйича кўрсатмалар бериб, вегетация бошланишидан олдин ариқлар атрофини кўчатлар экиш, бу борадаги ишларни якунлаш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, сув йўқотилишини камайтириш ва ундан тежамкор фойдаланиш Сув хўжалиги вазирлигининг асосий вазифаси эканини алоҳида таъкидлади.