Хорижий компаниялар вакилларига уюшма фаолияти, мамлакатда соҳа учун яратилаётган имкониятлар ва истиқболли лойиҳалар ҳақида тақдимот ўтказилди.
Музокаралар натижасида Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қўшма илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича келишувга эришилди.
Jiangsu Chipway Electronics Tech компанияси электр маҳсулотлари ва электр транспорт воситалари учун турли электрон чипларни ишлаб чиқариш ва синовдан ўтказишга ихтисослашган.
Бундан ташқари, компания интеграл микросхемалар қадоқлаш ва синовдан ўтказиш бўйича деярли 30 йиллик тажрибага эга, дейилади ҳисоботда.
