Прокурор «Док-1 Макс» иши бўйича Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбариятига 18 йил сўради

O‘zbekiston

12 февраль куни Тошкентда Ўзбекистонда 68 нафар бола нобуд бўлган «Док-1 Макс» препарати билан боғлиқ жиноят иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.

Прокурорнинг сўзларига кўра, суд жараёнида айбланувчининг айби тўлиқ исботланган, деб ёзади Daryo.uz.

Прокурор сиропни Ўзбекистонга расмий импорт қилувчи «Қурамах Медиcал» МЧЖ директори С.Р.П.ни 20 йилга озодликдан маҳрум этишни сўраган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари С.К. ва унинг икки ўринбосари А.А. ва М.Н.га давлат айбловчиси 18 йил қамоқ жазосини сўраган.

Шунингдек, уларнинг ҳар бирини 3 йил муддатга раҳбарлик ва моддий жавобгар лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилишни талаб қилди.

Бундан ташқари, прокурор судланувчилардан 68 нафар ҳалок бўлган ва оғир оқибатларга олиб келган 16 нафар бола учун 100 миллион сўм, енгил оқибатларга олиб келган икки нафар бола учун 20 миллион сўм товон ундиришни сўраган.

Қайд этилишича, 8 нафар айбланувчининг ҳисоб рақамларидан 8 миллиард 440 миллион сўм ундирилиб, товон сифатида кўрилган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.