Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори эълон қилинди
Мусулмонлар идораси 2024 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдорини белгилади. Мусулмонлар зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 млн сўм ва ундан ортиқ пул маблағи бўлса, жами маблағининг қирқдан бирини закот ниятида ҳақдорларга беради.
Мусулмонлар идораси 2024 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдорини белгилади, деб хабар бермоқда идора матбуот хизмати.
Кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 миллион сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.
Фитр садақаси буғдой, арпа, майиз ва хурмо нархига қараб ҳисобланади. Мусулмон киши фитр садақаси учун имкониятига қараб бу маҳсулотдан исталган бирини танлаши мумкин.
[caption id="attachment_86162" align="alignnone" width="905"] Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана[/caption]
Фитр садақасининг миқдори фидя миқдори билан бир хил.
Фидя садақа — Рамазон ойида тутилмаган рўза кунлари учун бериладиган садақа.
Фитр садақаси — байрамда мол-мулкдан муҳтожларга ҳадя қилиш.