Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Денов туман суди скутер ҳайдовчисини уриб юборган ҳайдовчига нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
ЙТҲ 2024 йил 14 январь куни Денов туманида содир бўлган. 33 ёшли ҳайдовчи маст ҳолатда Nexia-3 русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, қарши чизиққа чиқиб кетиб, скутерга бориб урилган.
Оқибатда скутерда кетаётган ҳайдовчи турли тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Судда ҳайдовчи Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузиш) билан айбдор деб топилган ва 5 йилга озодликдан маҳрум этилган. Бундан ташқари, у 3 йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.