Аввалроқ Олмазор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати каналдаги сувнинг ҳолати тўғрисида берилган маълумотлар ўз тасдиғини топмагани ва сувнинг ҳолати яхши эканини маълум қилганди.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ушбу қонунбузарликка йўл қўйган фуқарони аниқлади: у қурилиш материалини (суюқ шпаклёвка) Қорақамиш каналига оқизиб юборган.
Ҳуқуқбузарга нисбатан баённома тузилиб, унга Маъмурий жавобгарлик кодексининг 91-моддаси 3-қисми билан 10 БҲМ (3,4 млн сўм) миқдорида жарима белгиланган.
Экологик лаборатория учун ифлосланган каналдан намуналар олинди ва мутахассислар томонидан текширилмоқда. Ўрганишнинг якуний натижаларига кўра табиатга етказилган жами зарар ҳисоблаб чиқилади ва тегишли жарималар ундирилади.
Қорақамиш каналидаги оқранг сув суюқ шпаклёвка бўлиб чиқди
Тошкент шаҳар экология бошқармаси Қорақамиш каналининг ифлосланиш ҳолатини ўрганди. Аниқланишича, бу суюқ шпаклёвка бўлган. Шу билан бирга, шлакни ташлаб кетган фуқарога нисбатан баённома тузилиб, 10 БҲМ (3,4 млн сўм) миқдорида жарима белгиланди.