Ҳафта ёмғирли бўлади

O‘zbekiston

Ўзбекистонда жорий ҳафтада беқарор об-ҳаво кузатилади. Ҳафта ўртасида барча ҳудудларда ёмғир ёғади.

Бугун ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий вилоятларида ва кечга томон Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 15-20° илиқ атрофида бўлади.

Эртага 12 март куни республиканинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 8-13° илиққача пасаяди.

11-12 март кунлари республикнаинг айрим жойларида момақалдироқ бўлиши мумкин.

Чоршанба 13 март куни ёмғир ёғади, ёмғир асосан фақат кечаси ва эрталаб кузатилади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида кундуз куни ҳам ёмғир ёғиши мумкин.

14 мартда республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғади, айрим жойларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Республика шимолида ва жанубида ёғингарчилик кутилмайди.

13-14 март кунлари республика ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади ва 14 мартга келиб, ҳаво ҳарорати кечаси 0-5° илиққача, кундузи 3-8° илиққача пасаяди.

15 мартда республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутимайди. Ҳаво ҳарорати 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11-12 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди.

Mavzuga oid materiallar