Қорақалпоғистонда 4 киши машина ичида тириклайин ёниб кетди
11 март куни Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов йўналишида ҳаракатланаётган 24 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ёниб кетган.
Маълум бўлишича, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарши чизиққа чиқиб кетган ва Volvo юк машинасига бориб урилган. Ҳодиса ва ундан кейинги ёнғин оқибатида Cобалт ҳайдовчиси ва яна уч нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган.
Воқеа юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Воқеа юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.