Самарқанд шаҳрида яширин оҳак ишлаб чиқариш цехи 2,7 миллион куб метр газдан ноқонуний фойдаланган, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати.

Департамент бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда маҳаллий фуқаро Ж.Ш. уйида юқорида қайд этилган цехни уй-жой газ тармоғига улаш орқали ташкил этгани аниқланди.

Ушбу ҳаракатлар натижасида давлат ва жамият манфаатларига етказилган зарар 4 млрд сўмни ташкил этади. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.