Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет»нинг овоз бериш босқичи бошланади
13 март куни Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет 2024» биринчи мавсумининг учинчи босқичи бошланади. Лойиҳаларни молиялаштириш учун 3,02 трлн сўмга яқин маблағ йўналтирилиши кутилмоқда.
13 март куни Ўзбекистонда «Очиқ бюджет» порталида ташаббусли бюджет учун овоз бериш босқичи бошланади.
Овоз бериш чоршанба куни кечқурун — соат 00:00 дан бошланади ва 1 апрель соат 23:59 гача давом этади.
2024 йилнинг биринчи мавсуми доирасида фуқаролар томонидан илгари сурилган лойиҳаларни молиялаштиришга қарийб 3,02 трлн сўм йўналтирилиши кутилмоқда.
«Очиқ бюджет» портали маълумотларига кўра, 9443 та маҳалла фуқаролар йиғинида 35 575 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 28 919 таси маъқулланган.
Маъқулланган лойиҳалар сони бўйича Фарғона вилояти (2820 та) етакчи бўлди. Кучли учликка Сурхондарё вилояти (2685) ва Тошкент (2519) шаҳарлари кирди. Энг кам таклифлар Сирдарё вилояти аҳолисидан маъқулланган – 1328 та.
Жорий мавсумдан бошлаб овоз бериш жараёнига «Бир киши — бир овоз» тамойили жорий этилмоқда. Демак, ҳар бир шахс сайловчи номидаги СИМ-карталар сони ва у қайси операторга уланганидан қатъи назар, фақат бир марта овоз бериш имкониятига эга бўлади.