Муаммони тўлиқ бартараф этиш мақсадида овоз бериш жараёни вақтинча тўхтатилиб, 16 март куни соат 00:00 дан бошлаб давом эттирилади.
«Ҳозирда мутахассислар носозлик сабабларини бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўрмоқда», — дейилади хабарда.
Вазирлик ахборот хизматининг таъкидлашича, муваффақиятсизликка қадар тўпланган овозлар йўқолмайди ва маълумотлар базасида сақланади.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда республика бўйича жами 35 минг 575 та таклиф келиб тушган. Ғолиб бўлган ташаббусларни молиялаштириш учун туман (шаҳар) бюджетларидан 3,02 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.