Учтепа туманида яшовчиларнинг бир қисми электр таъминотисиз қолди

O‘zbekiston

13 март куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги айрим жойларда электр тармоқларини таъмирлаш ва электр таъминотида узилишлар режалаштирилган.

«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти пойтахт бўлимидан маълум қилинишича, истеъмолчиларни сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш, электр тармоқларида авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида электр энергиясида узилишлар амалга оширилмоқда.

Манзиллар рўйхати:

Учтепа тумани: «Бешқайрағоч», «Шофайзи боғ», «Нишабариқ», «Дегрез» ҳамда «Ибрат» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 14:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги манзиллар Тошкент шаҳрида электр таъминотидаги узилишларнинг ягона манзили бўлмаслиги мумкин.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.