Тошкент аэропорти ходими $1800 пора олаётган вақтда ушланди

O‘zbekiston

Тошкент халқаро аэропорти Авиация хавфсизлиги хизмати назоратчиси $1800 олаётган вақтида қўлга олинди. У ўз мансаб мавқеидан фойдаланиб, фуқарони аэропортга ишга жойлаштиришга ваъда берган.

Тошкент халқаро аэропортининг Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш назоратчилар бўлинмаси назоратчиси А.Б. хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, унинг пул маблағини ноқонуний тарзда ўзлаштиришни режа қилган.

Дастлаб у ижтимоий тармоқ орқали жабрланувчи билан танишади ва унинг қариндошини Тошкент халқаро аэропортининг Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш назоратчилар бўлинмасига назоратчи сифатида ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилади. Лекин жабрланувчи 1800 АҚШ доллари беришини маълум қилган.

2023 йилнинг 6 декабрь куни ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, А.Б. 1800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан А.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан эса А.Б.га нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Mavzuga oid materiallar