Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Даврон Ҳидоятовга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади ва унга ҳокимликнинг фахрий ёрлиғини топширди.

Шавкат Мирзиёев 2021 йил март ойида (вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи сифатидаги фаолиятининг қисқа муддатидан сўнг) Даврон Ҳидоятов номзодини Тошкент вилояти ҳокимлигига номзод қилиб кўрсатишни таклиф қилар экан, унинг «фаоллиги, билими, ўз устидаги фаолияти»ни алоҳида таъкидлаганди.

Қайд этилишича, у 2021 йилнинг ноябридан буён Чирчиқни бошқариб кеган. Бунгача у бир йилдан камроқ вақт – январдан ноябргача Тошкент вилояти ҳокими бўлган.