Хоразмда ўқувчиларни калтаклаган ўқитувчи ишдан бўшатилди

O‘zbekiston

Хоразм вилоятида 1-синф ўқувчиларини калтаклаган мактаб ўқитувчиси ишдан бўшатилди. Унинг сўзларига кўра, «болалар тест ишини тўғри бажармаган».

Аввалроқ Хоразмнинг Хонқа туманидаги 36-мактабда ўқитувчи 1-синф ўқувчиларини калтаклагани ҳақида ёзган эдик.

Болалар омбудсманı матбуот хизматининг хабар беришича, у саккиз ёшли Г.О. ва унинг синфдошлари Ю.А. ва Д.В.га «имтиҳон ишларини тўғри бажармагани» учун бир неча бор калтаклаган.

«Жорий йилнинг 1 мартидан ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, ўқитувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси (баданга енгил шикаст етказиш) билан жаримага тортилди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.