Бекзот Мавлонов президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди

O‘zbekiston

Ўзбекистон президентининг фармони билан Бекзот Мавлонов президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. У бунгача президент администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари лавозимида ишлаб келган.

Бекзот Мардонович Мавлонов президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди, деб хабар қилди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Бунгача президент администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари лавозимида ишлаб келган.

Илгари у президент давлат маслаҳатчиси ўринбосари ва Бош прокурор ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.