Ягона интерактив давлат хизматлари портали Наврўз байрами дам олиш кунларида фаолиятини тўхтатиб туради, деб хабар берди онлайн платформа ахборот хизмати.
Вақтинчалик чекловлар ЯИДХП серверларини Маълумотларни қайта ишлаш марказига ўтказиш бўйича техник ишлар билан боғлиқ.
«Шу муносабат билан мй.гов.уз портали ва унинг хизматларини кўрсатишга ихтисослашган барча модуллар, хусусан, Давлат хизматлари марказлари томонидан хизмат кўрсатишда фойдаланиладиган дха.гов.уз ахборот тизими фаолияти чекланади», — дейилади хабарда.
Бугунги кунда портал орқали кўрсатилаётган хизматлар сони 591 тага етди. 2023 йилда жами икки юздан ортиқ хизмат ишга туширилди. ЯИДХП орқали йўлланган мурожаатларнинг умумий сони 5,5 миллионтани ташкил этди.
Шу билан бирга, мобил илова орқали келиб тушган мурожаатлар сони 42,7 мингтадан, Давлат хизматлари марказлари орқали 1,3 миллионтадан ошди.
ЯИДХП дам олиш кунларида сервер ўтказмалари туфайли ишламайди
21–24 март кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) серверларни Маълумотларни қайта ишлаш марказига ўтказиш бўйича техник ишлар олиб борилади. Бу вақт ичида портал фаолияти тўхтатилади.