ФСБ директори Александр Бортников президент Владимир Путинга экспертлар теракт ишидаги шериклар базасини аниқлаш ишларини давом эттираётгани ҳақида хабар берди.
22 март, жума куни «Крокус Сити Холл»га уюштирилган теракт оқибатида 60 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ва 100 дан ортиқ фуқаро жароҳатлангани хабар қилинган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев Россия раҳбари Владимир Путинга теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Москвадаги Крокус-сити холлда содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 93 кишига етди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Россия Тергов қўмитасига таяниб.
«Ўлганлар сони янада ортиши мумкин. Дастлабки маълумотларга кўра, ўлимга ўқ жароҳатлари ва ёнғин оқибатларидан заҳарланиш сабаб бўлган», — дейилади хабарда.