«Афсуски, чегарани кесиб ўтган чет элликлар, биринчи навбатда, ўзлари учун хавф туғдиради, чунки улар автоматик равишда Ғарб разведка хизматларининг Россияда террорчилик ҳаракатлари учун шароит яратиш, шунингдек, вазиятни беқарорлаштириш воситаларини яратиш учун қизиқиш объектига айланади», — деди депутат.
У Россияга яхши ният билан келган хорижлик фуқароларни ҳурмат қилишини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, 22 март, жума куни «Крокус Сити Холл»га уюштирилган теракт оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани, 200 дан ортиқ фуқаро жароҳатланган. Ҳужум қилганлар Тожикистондан келган муҳожирлар бўлган.
Президент Шавкат Мирзиёев Россия раҳбари Владимир Путинга теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирган.