Иссиқ ва ёмғирли: 23 апрелдаги об-ҳаво ҳақида қисқача

O‘zbekiston

Ўзбекистонда 23 апрель куни айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати илиқ бўлиб қолади. Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлиб, кундузи қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17°, кундузи 27-29° иссиқ бўлади.

ТОШКEНТ ШАҲРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмидабироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқбўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17°, кундузи 27-29° бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчиликкутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 27-32° бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 27-32° бўлади.

ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқамуддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлишимумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 24-29° бўлади.

САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 24-29° бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 27-32°, баъзи жойларда 34° гача бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқамуддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлишимумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 24-29° бўлади.

РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қисқамуддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлишимумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келишимумкин. Қор кўчиши хавфи (2000 м дан юқорида) бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 13-18° бўлади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.